Бунёдкор жамият динлараро уйғунлик Ҳафталиги доирасида ташкил этилган БМТ тадбирида

22 феврал 2025

2025 йилнинг 31 январь куни Бунёдкор жамият лойиҳаси, динлараро уйғунлик Ҳафталиги доирасида БМТ томонидан Венада ташкил этилган муҳим конференцияда иштирок этди. Тадбир «Динлар ва маданиятлар ўртасидаги уйғунлик – дунё тинчлигининг шарти» деб номланган бўлиб, у Умумжаҳон тинчлик Федерацияси (UPF), UNCAV, диний ташкилотлар коалицияси (CFBO), Ёшлар ва талабалар тинчлик учун ва Аёллар Федерацияси Тинчлик учун (WFWP) ташкилотлари билан биргаликда ташкил этилди.

Конференция, бутун дунё бўйлаб тинчликни мустаҳкамлашдаги ўзаро мулоқот ролини муҳокама қилиш учун турли диний, маданий ва давлат доираларидан 200 дан кўп иштирокчиларни бирлаштирди. Иккита сессия доирасида турли диний ва академик соҳалардаги маърузачилар динлараро ҳамкорлик, тинчлик ва ўзаро мулоқотни ўрнатиш каби энг муҳим масалаларга тўхталиб ўтдилар.

Асосий маърузачилар: 

  • Петер Хайдер, Умумжаҳон тинчлик Федерацияси президенти, Австрия
  • Е.П. Мохаммед Самир Салем Хиндави, Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг элчиси 
  • Мин. плен. Александр Ригер, маданиятлараро ва динлараро мулоқот бўлими бошлиғи, Европа ва халқаро ишлар бўйича Федерал вазирлиги, Австрия 
  • Доктор Хасан Мохиуддин Кадри, Minhaj-ul-Quran International халқаро Олий Кенгаши раиси 
  • Кэролин Хунгерлэндер, IUFE атроф-муҳит, тинчлик ва тараққиёт институтининг Бош директори 
  • Профессор Эльмар Кун, CFBOs Europe президенти 
  • Бискуп Хамфри Сарафаз Петерс, Покистоннинг диний ташкилотлари коалицияси президенти

Тадбир Бунёдкор жамият иштирокчилари учун жаҳон лидерлари билан ҳамкорлик қилиш ва динлараро мулоқот орқали ўзаро тушунишни шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашиш учун муҳим имконият бўлди. Мукокама қилинган асосий мавзулардан бири ёшларни тинчликни ўрнатиш жараёнига жалб этиш бўлиб, уларнинг зиддиятларни бартараф этиш, ҳамда маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантиришдаги улкан салоҳиятини акс эттирди.

Бунёдкор жамият иштирокчилари мунозараларда фаол иштирок этиб, динлараро ҳамкорлик иқлим ўзгариши билан муаммоларни ҳал қилишда қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўрганишди. Глобал экологик инқирозлар шароитида жамоавий масъулият ва маданиятлараро ҳамкорлик зарурати ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб боряпди.

Бунёдкор жамият – бу иқлим инқирози тўғрисида хабардорликни ошириш ва муҳим глобал муаммолар бўйича мулоқотни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташаббус. Биз ҳар куни бутун дунё бўйлаб содир бўлаётган иқлим воқеаларини ёритамиз ва барчага глобал муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини бериш учун мунозараларни ташкил қиламиз. Дунёнинг турли бурчакларидаги одамларни бирлаштирган Бунёдкор жамият, тинчлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишда глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Биз, динлараро уйғунлик Ҳафталиги ташкилотчиларига мулоқот учун тақдим этилган ноёб платформа учун миннатдорчилик билдирамиз ва янада уйғун ва тинч дунёни яратиш йўлида ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз.


Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!