АЛЛАТРА БМТнинг COP16 саммитида | Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши

26 ноябр 2024

Муҳим тадқиқотга шўнғиб, бизнинг ҳаракатларимиз Ер экотизимининг келажагига қандай таъсир қилишини билиб олинг.

Қандай қилиб Х фактори Ернинг қизишига ва океанларнинг хаддан ташқари исишига таъсир қилади? «Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши: глобал муаммолар ва ечимлар» фильми ушбу мураккаб муаммони тадқиқ этиб, макропластик чиқиндиларга ва уларнинг экотизимлардаги ролига эътибор қаратади. Биз атроф-муҳит учун қайтариб бўлмайдиган оқибатларга ва ҳалокатли ҳодисаларнинг ортишига олиб келиши мумкин бўлган хавотирли кўрсаткичларни эътиборсиз қолдиришимиз хавфи мавжуд.

2024 йилнинг 31 октябрь куни «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати Колумбияда бўлиб ўтган БМТнинг биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси (CОР16) томонлари томонидан ташкил этилган конференцияда сўзга чиқди. Ўз иштироки доирасида ХИҲ «АЛЛАТРА» кўнгиллилари «Иқлим ўзгариши ва 24 000 йиллик цикл» деб номланган конференция ўтказдилар. Анжуманда Колумбия Конгресси вакиллари, шунингдек, бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ва фуқаролик ташкилотларининг таниқли арбоблари иштирок этди.

«АЛЛАТРА» ХИҲ кўнгиллилари томонидан CОР16 академик маконидаги намойишда «Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши: глобал муаммолар ва ечимлар» номли махсус тайёрланган ҳужжатли фильм тақдим этилди.

«Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши: глобал муаммолар ва ечимлар» номли ҳужжатли фильм, етакчи олимларнинг фикр-мулоҳазаларини ва резенцияланган мақолалардан олинган маълумотларни тақдим этиш орқали, томошабинларга иқлим ўзгаришининг динамикасини ва океан тизимларида ўз-ўзини тезлаштираётган жараёнларнинг ортиб бораётган хавфини чуқурроқ тушуниш имконини беради.

Ушбу фильмни дўстларингиз ва обуначиларингиз билан баҳам кўринг! Иқлим ўзгаришининг муҳим жиҳатлари ва уларнинг океанларга таъсири борасида жамоатчилик хабардорлигини оширишда ёрдам беринг!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!