Эгон Чолакян Овоза Қилган Ҳақиқат

1 феврал 2025

Ушбу видеода «АЛЛАТРА» ХИҲ вакили доктор Эгон Чолакян Сибирдаги геодинамик вазиятни танқидий таҳлил қилади. 2023 йилнинг 24-ноябрь куни жаҳон океани ва атмосфера ҳолатини тубдан ўзгартирган мисли кўрилмаган воқеага алоҳида тўхталиб ўтади.

Доктор Чолакян ўз ҳисоботида Сибирь платформаси остидаги магма плюми, яъни юқорига кўтарилаётган иссиқ магма оқими билан боғлиқ вазиятни батафсил таҳлил қилади. Доктор Чолакян Сибирь плюмининг фаоллиги ва жаҳон океанининг ҳолати ўртасидаги боғлиқликни, шу жумладан янги ўлик зоналарнинг пайдо бўлишини, сувнинг кислоталаниш ҳолатлари кўпайганини ва океаннинг умумсайёравий терморегулятор функцияси издан чиққанини яхлит жараён сифатида таҳлил қилиш кераклигига алоҳида эътибор қаратади.

Ушбу мурожаатда эҳтимолий глобал фалокатни олдини олиш учун аниқ ечим – Сибирь плюмининг бошқариладиган дегазацияси тақдим этилган бўлиб, уни амалга ошириш халқаро илмий ҳамжамиятнинг ҳамкорлигини талаб қилади.

Материал иқлим маълумотларини ҳар томонлама таҳлил қилишга, очиқ манбаларга асосланган узоқ муддатли кузатувлар натижаларига, шунингдек, илғор математик моделлаштириш усулларидан фойдаланишга асосланган.


Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!