Ҳафтанинг Вайронали Фалокатлари: Келажак Учун Бу Нимани Англатади?

1 апрел 2025

Италияда, Кампи Флегрей супервулқони ҳудудида кузатувлар тарихидаги энг кучли зилзила содир бўлди. Фалокатли бўрон атиги 3 кун ичида АҚШда 100 га яқин торнадоларни юзага келтирди. Бразилияда эса шамол босими остида шаҳарнинг 200 йиллик рамзи қулаб тушди.

Аммо табиий офат биноларни, йўлларни ва бутун ҳудудларни йўқ қилишдан кўра бизнинг ҳамдардлик қобилиятимизни тезроқ йўқ қиляпди.

Ушбу видеода Сизга 12-18 март кунлари содир бўлган иқлим ҳодисаларининг ҳафталик обзори тақдим этилади.

АҚШ

14-16 март кунлари ҳалокатли бўрон фронти АҚШ бўйлаб тарқалиб, ўз ортида тартибсизликларни ва вайронагарчиликларни қолдирди. Камида 42 киши ҳалок бўлди.

У торнадоларни, чанг бўронларини, ёмғирларни, қорларни ва ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди ва Калифорниядан Алабамагача бўлган кенг ҳудудларни қамраб олди.

3 кун ичида мамлакатнинг Ўрта Ғарбида ва Жанубида қайд этилган 100 та торнадо, бутун туманларни харобаларга айлантирди.

Ҳаммадан кўп Миссури штати зарар кўрди — бу ерда 12 киши ҳалок бўлди. Поплар-Блафф шаҳрида эса 500 дан кўп уйлар вайрон бўлди.

Арканзасда радар камида 10 та торнадони қайд этди. Улардан иккитаси жуда кучли EF4 тоифасига мансуб бўлиб, бир кунда содир бўлди. Бу 28 йил ичида биринчи марта содир бўлди.

Перу

Перуда кучли ёмғир тошқинларни, селларни ва кўчкиларни келтириб чиқарди.

Аймараес провинциясининг Апуримак туманида 12 март куни тушган сел оқими, Перуни Бразилия билан боғлайдиган муҳим океанлараро автомагистралнинг 100 метрдан катта қисмини сув остида қолдирди.

Кучли сел, хавфли ёмғирнинг тўхташини кутиб турган бир нечта машиналарни йўлдан оқизиб кетди.

Камида 3 киши ҳалок бўлди, 9 киши бедарак йўқолди.

Испания

13 март Торремендо шаҳрида тўсатдан кучли бўрон юзага келди. Ўзи билан кучли шамолларни ва торнадони олиб келган бўрон, шаҳар марказини вайрон қилди. У дарахтларни, электр узатиш линиясининг устунини, ҳамда тўсиқларни ағдариб, карнизларни учириб кетди, ва ҳатто бинонинг бир қисмини ҳам қулатди.

Гувоҳларнинг айтишича, табиий офат 10 сониядан кўп давом этмаган бўлса ҳам, лекин шу вақтнинг ўзи кўчаларни вайрон қилиш учун етарли бўлди. Аҳоли ҳеч ким жабр кўрмаганини мўъжиза деб ҳисоблади.

Бразилия

12 март куни Бразилия аҳолиси яна табиий офат қуршовида қолди.

Сан-Паулу шаҳрида кучли ёмғир туфайли кўчалар сув остида қолди. Айрим ҳудудларда дўл ёғди, шамол эса 340 дан зиёд дарахтларни қулатди. Уларнинг орасида шаҳарнинг тарихий рамзи — баландлиги 30 метр бўлган икки юз йиллик дарахт ҳам бор эди.

63 та йўлда транспорт ҳаракати тўхтади, 174000 яқин хонадондар электр таъминотисиз қолди.

Таксининг устига дарахтнинг қулаши натижасида йўловчилар жароҳат олди, ҳайдовчи эса, афсус, ҳалок бўлди.

Бразилиянинг иккинчи энг катта шаҳри бўлган Рио-де-Жанейрода бўрон транспорт ҳаракатини тўхтатди.

Италия

14 март куни ёғган кучли ёмғирлардан кейин Италиянинг Тоскана ва Эмилия-Романья минтақаларини тошқинлар қамраб олди. Сайёҳлик курортлари том маънода сувга ғарқ бўлди.

Флоренцияда бир неча соат ичида бир ойлик ёғингарчилик меъёри ёғди. Таълим ва давлат муассасалари, шу жумладан, машҳур Уффици галереяси ёпилди.

Феррара провинциясида камида 5 та торнадо қайд этилди, ҳамда диаметри 7 сантиметрга етадиган катта дўл ёғди.

13 мартга ўтар кечаси Кампи Флегрей супервулқони ҳудудида тахминан 2,5 километр чуқурликда 4,6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Поццуоли шаҳри билан Неаполь шаҳрининг Баньоли квартали ўртасида эди.

Ушбу сейсмик ҳодиса ҳудуддаги инструментал кузатувлар тарихидаги энг кучли зилзила бўлди.
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!