25 июлдан бошлаб Жанубий Урал табиий офатларнинг қоқ марказига тушиб қолди. Каспий циклони ҳудудга аномал жалалар, дўллар ва тезлиги секундига 25 метрга етадиган шквал шамолларни олиб келди.
Челябинск вилоятида уч кунда, яъни 25 - 27 июль кунлари ёғган ёғингарчилик миқдори икки ойлик меъёрдан ошди. Бу бутун минтақадаги дарёларда сув оқимининг ошишига олиб келди.
26 июль куни кечқурун Киалим сув омборида тўғон ёрилиб кетди. Сув 100 метрлик ёриқ орқали яқин атрофдаги қишлоқларга қараб оқди.
Кучли оқим шу қадар катта босим билан келганидан, одамлар ўз уйларининг эшикларини ва деразаларини оча олмади. Кўпчилик томларда жон сақлади.
Одамлар ўз уйларининг томларида тошқиндан жон сақлаяпди, Челябинск вилояти, Россия
Киолим қишлоғида сув иққи қаватли битта уйни одамлари билан бирга ярим километрга оқизиб кетди. У ўрмонда, дарахтларга илиниб тўхтади.
Тўғон ёрилиши туфайли бутун Карабаш округини ичимлик суви билан таъминлайдиган Киалим сув омбори
деярли бутунлай сувсиз қолди.
Киалим сув омбори тўғоннинг бузилиши туфайли деярли бутунлай бўшаб қолди, Челябинск вилояти, Россия
Унинг кетидан Еткул туманидаги яна бир тўғон сув босимига бардош бера олмади.
Вилоятдаги автомобиль йўлларининг баъзи участкалари вақтинча ёпилди, кўприклар вайрон бўлди. Коркино шаҳрида 3 кун давомида сув ва электр таъминоти бўлмади.
Челябинск вилоятининг бир нечта туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Минглаб одамлар эвакуация қилинди, икки киши ҳалок бўлди.
Челябинск шаҳрида 2 кун давомида, 25 - 26 июль кунлари, 82 мм ёмғир ёғди. Бу ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг.
Шаҳардан оқиб ўтувчи Миасс дарёси ўз қирғоқларидан тошиб, бир нечта ҳудудларни сув остида қолдирди. Уйлари тошқиндан зарар кўрган одамлар учун вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ташкил этилди.
Бир неча кундан кейин, 31 июль куни, шаҳарда об-ҳаво апокалипсиси юз берди. Маҳаллий аҳоли бир неча дақиқа ичида шаҳарга катта зарар етказган бўронни, ақл бовар қилмайдиган ёмғирни ва дўлни айнан шундай деб номлади. Дарахтлар ва кўча иншоотлари вайрон бўлди, уйларнинг томлари учиб кетди, деразалар синди.
26 июлдан бошлаб Бошқирдистонга ёмғирлар ва момақалдироқлар келиб урди. Республиканинг Абзелиловский, Белоретский ва Учалинский туманлари энг кўп жабр кўрди.
Ай, Сим ва Белая каби маҳаллий дарёларда атиги бир суткада сув сатҳи сезиларли даражада кўтарилди.
23 та аҳоли пунктларида уйлар ва уларга туташ ҳудудлар сув остида қолди. Одамларни эвакуация қилиш керак бўлди.
Тоғли ҳудудларда ёмғир тошқини
18 та кўприкка зарар етказди.
Сув босган уйлар ва уларга туташ ҳудудлар, Бошқирдистон Республикаси, Россия
Учалинский туманида 30 километрдан зиёд йўлни сув ювиб кетди. Натижада Шарипово, Азнашево, Кажаево ва Сураманово қишлоқлари цивилизациядан узилиб қолди. Баъзи аҳоли пунктларига фақат вездеходларда бориш мумкин бўлиб қолди. Бошқалари учун эса қайиқларни ва канат йўларини йўлга қўйиш керак бўлди.
Бошқирдистоннинг «Шульган-Таш» қўриқхонаси ва «Иремель» табиат боғи сайёҳлар учун бутунлай ёпилди.
Расмийларнинг таъкидлашича, минтақадаги инфратузилмага бундай жиддий зарар етказилиши, камида 20-30 йил давомида қайд этилмаган.
24 июль куни Камчаткада, дунёдаги энг фаол вулқонларидан бири бўлган Номсиз вулқони, денгиз сатҳидан 5 км баландликка кул устунини улоқтирди. Эртаси куни эса портлаш содир бўлди.
Кул устуни денгиз сатҳидан 12 км
баландликка кўтарилди.
Вулқон ёнбағирларидан кучли пирокластик оқим — иссиқ вулқон газлари, кул ва тош бўлаклари аралашмаси тушди.
Номсиз вулқони яқин атрофдаги ҳудудларни кул билан қоплади, Камчатка, Россия
Кулнинг шлейфи деярли 926 км жануби-шарққа қараб чўзилди. Вулқон кулининг абразив зарралари, Камчатка устидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда учадиган барча турдаги самолётлар учун хавфли.
Номсиз вулқони учун қизил авиация коди белгиланди.
Чукоткадаги тошқин ҳақиқий фалокатга олиб келди.
Билибино шаҳрида ҳалокатли тошқин, Чукотка, Россия
Бутун ҳовлилар ва уйларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди. Оқим ҳатто транспорт воситаларини йўловчилари билан бирга оқизиб кетди. 25 июль куни Каральвеем дарёси кучли ёмғир туфайли ўз қирғоқларидан тошиб, уйларни ва йўлларни сув остида қолдирди. Билибино туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди ва 52 киши эвакуация қилинди.
Билибино шаҳрида одамларни тошқин ҳақида ҳеч ким огоҳлантирмади. Аҳоли ҳеч қандай хабар ёки огоҳлантириш олмади. Бутун шаҳар сув остида қолди, йўллар тўсилди, одамлар ишга бора олмади. Билибино атом электр станцияси (БиАЭС) ходимлари ўз сменасига чиқиш учун ишга КамАЗ юк машиналарида боришга ҳаракат қилишди, лекин ҳатто улар ҳам сув сатҳининг юқорилиги сабабли йўлда қолиб кетди.
Шаҳарнинг кекса одамлари бу ерда ҳеч қачон бундай тошқинлар бўлмагани ҳақида айтишди.
Шимолий Курильск шаҳрида 4 кун давомида, 23-26 июль кунлари, аномал кучли ёмғирлар ёғди. Натижада, 418 мм ёмғир ёғди, бу 2,5 ойлик ёғингарчилик меъёридан кўп (июль ойининг ўртача меъёри — 160 мм ёғингарчилик).
24 июль куни эса 187 мм ёмғир ёғиб, кунлик ёғингарчилик рекорди янгиланди.
26 июль куни Забакалье ўлкасининг Юқори Ульхун қишлоғида 57 мм ёмғир ёғди — бу ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмидан кўп (июль ойининг ўртача меъёри — 82 мм ёғингарчилик).
Бурятияда ҳам рекорд миқдорда ёмғирлар ёғди.
Россия Гидрометцентри маълумотларига кўра, минтақанинг айрим жойларида 75 мм гача ёғингарчилик ёғган.
Бурятияда рекорд ёмғирлар, Россия
30 июль куни эса республиканинг Бичура қишлоғи яқинида торнадо кузатилди.
Курганда кунлик ёғингарчилик миқдори бўйича тарихий рекорд янгиланди. 26 июль куни шаҳарда 56 мм ёғингарчилик ёғди. Бу 1940 йилдан бери кунлик рекорд бўлди.
Омск вилоятида бир кун ичида бир ойлик ёғингарчилик ёғди — 82 мм (Омск вилоятида июль ойи учун ўртача меъёр — 44–72 мм).
28 ва 29 июль кунлари аномал жазирама тўлқинидан кейин Ғарбий Сибирь ҳудудларига ёмғирлар, шамоллар ва дўл билан кучли бўронлар келиб урди.
28 июль куни Олтой ўлкасининг Барнаул шаҳрида ёғган ёғингарчилик қисқа муддатли, аммо жуда кучли бўлди. Бўрон жуда кўп вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Шамол дарахтларни қўпориб, қурилиш кранини ағдарди.
Барнаул кўчаларини сув босди, Россия
Новосибирск вилоятида тезлиги секундига 23 метрга етадиган шамол билан келган бўрон 25 000 дан зиёд аҳолини электр энергиясиз қолдирди.
Новосибирскда ёмон об-ҳаво ярим соатдан кам вақт давом этганига қарамай, дарахтларни ағдаришга, кабелларни узишга ва автомобилларга зарар етказишга улгурди.
Шквал шамоли шу қадар кучли бўлганидан, дераза ромини девордан юлиб, балконни бузиб юборди. Уларнинг қолдиқлари пастда турган машиналар устига тушди. Жала ёмғири туфайли ҳеч нарса кўринмади.
Эрталаб Толмачёво аэропортда қуюқ туман туфайли 40 дан зиёд рейслар кечиктирилди.
Якутияда 2024 йилги ёнғинлар мавсуми эрта момақалдироқлар ва аномал юқори ҳароратлар туфайли, сўнгги бир неча ўн йил ичидаги энг оғир мавсумлардан бирига айланди. Вилоятда 1 июлдан бошлаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.
Республика раҳбарининг айтишича, жорий йил вилоятда юзага келган ёнғинларга, 95% ҳолатларда табиат ҳодисалари сабаб бўлган. Кўплаб ҳудудларда бир ярим-икки ойдан бери ёмғирлар ёғмаган.
Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, 29 июль ҳолатига кўра, Якутияда 138 та табиий ёнғинлар қайд этилган. Ёнғиндан ёниб кетган майдон 1 млн гектардан ошди.
Ёнғинлардан чиққан тутун юзлаб километрга тарқалди. 60 та аҳоли пунктларида тутун кузатилди. Тутун билан қопланган ҳудудларда яшайдиган аҳоли ҳаво сифатидан қаттиқ шикоят қилди.
29 июль ҳолатига кўра, 20 дан зиёд ёнғинлар аҳоли пунктларидан бор-йўғи 15 км нарида.
Ёнғин аҳоли гавжум ҳудудга яқинлашди, Якутия, Россия
28 июль куни Доғистонда кучли ёмғирлардан кейин 5 та тоғ дарёси — Самур, Чирахчай, Гюльгеричай, Ахтичай и Казикумухское Койсу ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Сув ўз йўлидаги ҳамма нарсани оқизиб кетди.
Кўприкларни, йўлларни ва уйларни сув ювиб кетди. 17 та аҳоли пунктлари транспорт алоқасиз қолди.
Доғистон республикасида кучли ёмғирлар йўлларни вайрон қилди, Россия
Рутульский туманидаги Микик ва Джиних аҳоли пунктлари ўртасидаги автомобиль йўлида сел тушди.
Одамлар ёппасига сув таъминотидаги муаммолардан шикоят қилишни бошладилар: ёки сув бўлмади, ёки ифлос сув оқди. Электр тармоқларидаги авариялар сабабли, электр таъминотидаги узулишлар 130 та аҳоли пунктларидаги 62 000 кишига таъсир қилди.
Доғистоннинг Лакский вилоятида дўлли жала ёмғири туфайли уй қулаб тушди ва 100 га яқин сигирлар қияликдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди.
28 июль куни Москва вилоятидаги «Патриот» боғида яшин уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Унинг атрофидаги яна уч киши касалхонага ётқизилди.
Волгоград вилоятида катта дўл, кучли шамол ва ёмғир ёғди. Николаевский, Биковский, Камишинский туманлари энг кўп зарар кўрди.
30 июль куни олхўри катталигидаги дўлнинг ёғиши, полиз экинларига жиддий зарар етказди. Баъзи деҳқонларнинг юзлаб гектар далаларидаги барча ҳосил бутунлай нобуд бўлди.
Волгоград вилоятида кучли дўл тарвузларни йўқ қилди, Россия
30 июль куни куннинг иккинчи ярмида Татаристонда жуда ёмон об-ҳаво кузатилди. Қозон шаҳрида кучли ёмғир ва дўл ёғди. Бўрон бор-йўғи 15 дақиқа давом этди, аммо шу вақтнинг ўзида кўчаларда музли дарёлар ва дўл уюмлари пайдо бўлди.
Кучли ёмғир ва дўл сабабли Қозон шаҳри сув остида қолди, Татаристон республикаси, Россия
Худди шу куни Нижнекамск шаҳридаги Бегишево аэропорти торнадо туфайли вайрон бўлди (Россия Гидрометцентр таснифига кўра, торнадо қуюн ҳам деб аталади).
У учиш-қўниш йўлагидаги самолётларни ва вертолётни том маънода тўзитиб юборди, ҳамда ёнилғи ташувчи танкерга, учта автобусга, ангарларга ва аэропорт ҳудудидаги маъмурий бинога зарар етказди. Икки киши жароҳатланди.
Нижнекамск шаҳридаги Бегишево аэропортида торнадо самолётларни тўзитиб юборди, Татаристон Республикаси, Россия
Бу ҳафтада яна бир тўғон сув балосининг ҳужумига бардош бера олмади. 29 июль куни Карелия Республикасидаги Беломор-Болтиқ каналида авария юз берди.
Сегежский туманида шлюзлар орасидаги туташтиргич шикастлангани натижасида назоратсиз сув оқими яқин атрофдаги аҳоли пунктларига қараб отилди.
Карелия республикасида кучли сув оқими уйларни вайрон қилди, Россия
Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу цунамига ўхшади. Сув уйларни одамлар билан бирга ювиб кетди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.
Росморречфлот маълумотларига кўра, Карелиядаги Беломорканалда содир бўлган авария, Оқ денгиз ва Вигозеро ўртасидаги ҳудудда кема қатновини фалаж қилиб қўйди.
Сўнгги ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб жуда ғалати вазият кузатилди. Ҳамма ерда иқлим офатлари зўрайиб ва кўпайиб бораётганига қарамай, Россияда ва унга қўшни мамлакатларда маълум бир вақтга қадар ҳолат барқарор бўлиб келган. Кўпчилик бундан хурсанд бўлган, лекин бошқалар, айниқса мутахассислар ҳайрон бўлган.
Аммо 2023 йилнинг август ойидан бошлаб ҳамма нарса кескин ўзгара бошлади. Ва буни бир ҳафта давомида, 24 июлдан 30 июлга қадар содир бўлган ва ушбу мақолада келтирилган иқлим ҳодисалари яққол тасдиқлаяпди. Келтирилган маълумотлар эса, ушбу даврда Россияда содир бўлган хавфли об-ҳаво ҳодисаларининг кичик бир қисми холос.
Мақоланинг видеоверсиясида сиз нима учун ушбу мамлакатда иқлим офатлари шунчалар кескин ўзгаргани ҳақида билиб оласиз.
Шарҳ қолдириш