Агар сизнинг уйингиз тўсатдан сув остида қолса-чи? Ёки аллақачон тарқалиб кетган бўрон сиз яшайдиган жойга янада катта куч билан қайтиб келса-чи? Агар сиз офатлардан қочиб борган жой вайронагарчиликлар марказига айланиб қолса-чи?
Бу фалокатлар фильмидан олинган кадрлар эмас. Бу жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан 1 октябргача бўлган бир ҳафта ичида сайёрамиздаги миллионлаб одамлар дуч келган янги иқлим ҳақиқати.
Дунё ўзгарди! У ҳеч қачон аввалгидай бўлмайди. Иқлим тобора зўрайиб боряпди. Фактлар жуда қайсар. Статистика эса иқлим офатларининг прогрессиясини акс этяпди.
Қўшма Штатларда иқлим офатларидан паноҳ деб ҳисобланган Эшвилл шаҳри иқлим фалокатининг эпицентрига айланди.
Бу сайёрада хавфсиз жойлар қолмаганининг яна бир исботи.
Агар биз омон қолишни истасак, унда ортиб бораётган катаклизмлар муаммосини ҳал қилиш бутун инсониятнинг энг асосий вазифасига айланиши керак.
Тарқоқликка ва можароларга тўла бўлган бизнинг дунёда, одамлар оммавий равишда иқлим муаммоси ҳақида гапира бошлаб, уни ҳал қилиш учун умумжаҳон талабни шакллантирганларидагина буни амалга оширишнинг иложи бўлади.
Ҳозир ҳар бир инсон ижтимоий тармоқлардаги оддий ҳаракатлари орқали ушбу талабни шакллантиришга ҳисса қўшиши мумкин бўлган ноёб давр.
«Глобал инқироз» номли форумлар туркумида, сайёрадаги иқлим билан боғлиқ вазиятга оид барча мавжуд маълумотлар йиғилган. Муаммони ўрганиб чиқинг ва уни бошқаларга етказинг, улар ҳам бизнинг уйимиз вайрон бўлаётганини, лекин биз буни ҳали тўхтатишимиз мумкинлигини тушунишлари учун.
Ҳақиқатдан юз ўгиришни бас қилиб, бизда ҳали ҳам имконият борида, ҳаракат қилишни бошлаш вақти келди!
Шарҳ қолдириш