Бугунги обзорда сиз 30 октябрдан 5 ноябрга қадар, сайёрамиздаги миллионлаб одамлар қандай фожиали воқеаларга дуч келганини кўрасиз.
Шунингдек,биз келажакда бундай ҳалокатли оқибатларни олдини олишга ёрдам берадиган чоралар ҳақида маълумот берамиз.
Вайронали табиий офат Испанияда янги ҳудудларга тарқаяпди. Валенсияда уйларда, автотураргоҳларда, ҳамда уюлиб ётган пачоқ ҳолдаги машиналарда ўлган одамларнинг жасадларини қидириш ишлари давом этаётган бир вақтда, кучли ёмғирлар мамлакатнинг шимоли-шарқига кўчди.
Индонезиядаги Левотоби вулқонининг кучли отилиши камида 9 кишининг ўлимига сабаб бўлди, 64 киши турли жароҳатлар олди, уларнинг ярми оғир аҳволда.
Ноябрь ойининг бошида Исроилга кучли бўронлар келди. Мамлакат шимоли тошқинлардан, кўчкилардан ва катта дўлдан зарар кўрди.
3 ноябрга ўтар кечаси Оклахома штатида кучли момақалдироқ ва камида 5 та торнадо кузатилди.
«Мартина» циклони Скандинавия ярим оролидаги мамлакатларни забт этгач, 1 ноябрь куни Россиянинг Калининград вилоятига келиб урди ва мамлакатнинг ичкарисига қараб ҳаракатлана бошлади.
3 ноябрь куни Уганда шимолида содир бўлган кучли момақалдироқлар ва ҳалокатли чақмоқлардан, Палабекдаги қочоқлар лагерида 14 киши ҳалок бўлди ва 34 киши жароҳатлар олди.
Шу кунинг ўзида Перуда ҳам худди шундай воқеа юз берди. Футбол ўйини пайтида майдондаги футболчилардан бирига яшин ўрди ва у воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 7 нафар футболчи турли жароҳатлар олди. Улардан 4 нафари касалхонага ётқизилди.
Кучли ёмғирлар натижасида Суриянинг шимолий ва шарқий минтақаларидаги водийлар сув остида қолди.
30 октябрдан бошлаб бир неча кун давомида, Саудия Арабистонининг чўлларига жуда катта дўл ёғди.
31 октябрда бошланган кучли ёмғирлар эса Ироқни фалаж қилиб, одамларнинг одатий турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборди.
31 октябрь куни Тайвань қирғоқларига «Конг-рей» супертайфуни келиб урди. Табиий офат 3 кишининг ўлимига сабаб бўлди, 700 га яқин киши жароҳатланди.
Орол бўйлаб 970 000 дан зиёд хонадонлар электр таъминотисиз, 44 000 дан зиёд хонадонлар эса сувсиз қолди. «Конг-рей» тайфуни 1996 йилдан бери Тайванда содир бўлган энг йирик тайфун бўлди.
Кундан-кунга инсоният табиатнинг кенг кўламли синовларига тайёр бўлиши кераклиги аён бўлиб боряпди. Гап барча одамларнинг хавфсизлиги учун жорий қилиниши керак бўлган чоралар ҳақида кетяпти.
Бутун дунё бўйлаб маълумотларни тўплайдиган Офатлар Мониторингининг Ягона Маркази керак. Ҳар бир инсон яқинлашиб келаётган таҳдид ва хавфсизлик кўрсатмалари ҳақида ўз вақтида маълумот олишини таъминлайдиган огоҳлантириш тизимлари керак. Олдиндан ташкил этилган автоном таъминотдаги эвакуацион марказлар ва илғор қутқарув технологиялари офатларнинг оқибатларини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Аммо буларнинг барчаси амалга оширилган тақдирда ҳам, бундай фавқулодда чоралар етарли бўлмайди.
Испаниядаги фожиа каби тошқинлар бир вақтнинг ўзида дунёнинг ўнлаб мамлакатларини қамраб олганини бир тасаввур қилиб кўринг. У ҳолда инсоният, бардош бера олмайдиган улкан йўқотишларга дуч келади.
Айнан шунинг учун, катаклизмларнинг зўрайиб боришини камайтириш ва ҳатто уларни тўхтатиш учун глобал қадамлар керак. Бизда ечим излашдан бошқа йўл йўқ.
Бу ерда бизга илм-фан ёрдамга келади. Халқаро олимлар гуруҳи аллақачон иқлим инқирозини ҳал қилиш йўлини таклиф қилди ва базавий ишланмаларни амалга оширди, аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари етарли эмас. Таҳдидга ҳақиқатдан ҳам қарши тура олиш учун, инсониятни қутқариш мақсади йўлида бутун дунёнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш, ҳамда энг яхши мутахассисларни ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилиш керак.
Бугунги кунда бугдай Ягона илмий марказни яратиш учун сиёсий ирода бўлиши керак. Бундай ирода эса, фақатгина одамлар бу ҳақида оммавий тарзда гапира бошлаб, умумжаҳон талаб шакллантирсаларгина пайдо бўлади.
Бу иш бериш-бермаслигини биз билмаймиз, аммо токи ИМКОНИЯТ бор экан, биз ундан фойдаланамиз. Бу йўлда бирга ҳаракат қилсак, бағоятда хурсанд бўламиз.
Шарҳ қолдириш