Бўронлар, зилзилалар ва вулқонлар отилиши | 4 - 10 декабрь кунлари содир бўлган табиий офатлар

11 январ 2025

Эътиборингизга 4 декабрдан 10 декабргача бўлган ҳафта давомида содир бўлган иқлим офатларига доир обзорни тақдим этамиз. Кейинги чиқишларимизда эса 2024 йилнинг якуний натижаларини умумлаштириб, сизга мутахассисларнинг хулосаларини, ҳамда атиги 12 ой ичида сайёрадаги иқлим билан боғлиқ вазият қанчалар ўзгаргани ҳақидаги ўзимизнинг кузатувларимизни ҳавола қиламиз.

6 декабрдан бошлаб кучли «Дарраг» бўрони Европанинг бир қатор мамлакатларини қамраб олди. Табиий офат уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Буюк Британияда 3 миллионга яқин одамларнинг телефонларига тошқин ҳақида фавқулодда огоҳлантириш келди. Мамлакатда огоҳлантириш тизимидан бундай кўламда фойдаланиш илк бор содир бўлди. Бўрон кучли ёмғирлар ва тезлиги соатига 150 км га етадиган шамоллар билан бирга келди.

Ирландияда тезлиги 141 км/соатга етган кучли шамол электр тармоқларига кенг кўламли зарар етказди ва деярли 450 000 га яқин одамларни электрсиз қолдирди. Зарар шунчалар катта бўлганидан, электр таъминотини тиклаш учун Франциядан техник мутахассисларни ёрдамга чақиришга тўғри келди. Бўрон бутун мамлакат бўйлаб интернет, мобил алоқа ва телевизион эшиттиришлардаги кенг кўламли узилишларга сабаб бўлган.

Францияда «Дарраг» бўрони мамлакатнинг бутун шимоли-ғарбий қирғоғи бўйлаб поездлар ҳаракатини издан чиқарди, айниқса Нормандияда. Бўрон, шунингдек, Пиренейга ҳам кучли қор бўронларини олиб келди. У ерда 40 сантиметргача қор ёғди. Оғир об-ҳаво шароитлари туфайли довонлар ёпилди.

Испанияда қор 70 та йўлларда, шу жумладан 4 та муҳим магистралларда жиддий транспорт муаммоларини келтириб чиқарди. Тоғларда ўтказилган қутқарув операциялари давомида қор қамалидан 7 киши озод қилинди. Бўрон деярли бутун мамлакат бўйлаб кескин совуқ тушиши билан бирга келди.

8 декабрь куни Италиянинг Эмилия-Романья минтақасида одатий ҳаёт тарзи кучли ёмғирлар, қорлар ва шамоллар туфайли издан чиқди. Апеннин тоғларида 70 см гача қор ёғди.

Дарахтлар ўз оғирлигидан қулаб, электр узатиш линияларига зарар етказди.

6 декабрь куни Кампи-Флегрей супервулқонида зилзилалар силсиласи содир бўлди. 11 соат ичида мутахассислар 3,4 магнитудагача бўлган 26 та сейсмик ҳодисани қайд этишди.

Супервулқон ҳудудидаги сейсмик фаоллик экспоненциал ўсишни намойиш этяпди, зилзилалар сонининг энг юқори чўққиси эса 2024 йилга тўғри келди.

9 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:03 да Филиппиндаги Канлаон вулқонида кучли портлаш содир бўлди. Кул устуни 6,7 км баландликка кўтарилди. Фаол минтақада «пирокластик зич оқимлар» деб аталадиган

ўта хавфли ҳодиса қайд этилди — вулқон ёнбағирларидан қизиган газ, кул ва тоғ жинсларининг вайронкор оқимлари тушди.

7 декабрь куни Дуконо вулқонининг отилиши натижасида 6 км баландликка кул устуни кўтарилди. Ушбу портлаш, сўнгги йилларда вулқонда қайд этилган энг кучли портлашлардан бири бўлди.

7 декабрь куни сунъий йўлдошлар Tонгадаги Хоум Риф номли сув ости вулқонининг янги отилишини қайд этди. Портлаш натижасида 8 км дан баланд кул устуни ҳосил бўлди.

Гавайидаги Килауэа вулқонининг остида, ҳамда юқори Шарқий рифт зонасида ўтган ҳафта давомида 400 га яқин зилзилалар содир бўлди, бу аввалги ҳафтада содир бўлган зилзилалар сонидан икки баробар кўп.

5 декабрь куни, Калифорнияда 7,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Петролия шаҳри яқинида, 10 км чуқурликда эди. Гумбольдт округида тахминан 19 000 киши электр энергиясиз қолди.

Аляскани ҳам бир қатор кучли зилзилалар ларзага келтирди. 6,3 магнитудали биринчи зилзила 8 декабрь куни Тинч океанида Алеут оролларидаги Адак шаҳридан 107 километр узоқда содир бўлди. Аммо кейин, тахминан соат 15:00 дан бошлаб, 20 дақиқали интервал билан 6,0 магнитудадан юқори бўлган яна иккита зилзила содир бўлди.

8 декабрь куни Россиянинг Курил ороллари яқинида 6,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзиланинг ўчоғи эса 290 км чуқурликда эди.

Дунё ўзгаряпди, ва биз бу ўзгаришларни янада кучлироқ ҳис қиляпмиз. Табиий офатлар тобора кўпроқ одамлар ҳаётининг бир қисмига айланиб боряпди. Катаклизмларнинг прогрессиясига қараганда, улар ўз-ўзидан тўхтайди деб ўйлаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Кўпчилик биз қандай фалокат ёқасида турганимизни тушуняпти, лекин бу вазиятдан чиқиш йўлини кўрмай, умидсизликка тушиб, таслим бўлишяпти.

Буни ҳатто иқлим ўзгаришига оид видеолар остида қолдирилаётган изоҳлардан ҳам кўриш мумкин. Уларда инсоният бунга лойиқлиги ва ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмаслиги ҳақида ёзилган. Вазият жуда аянчли кўринишига қарамай, бизда ҳали ҳам ҳамма нарсани ўзгартириш имконияти бор!

Дунё жуда катта, ва унда содир бўлаётган воқеаларни тушунаётган одамлар кўп. Иқлим инқирозини қандай тўхтатишни биладиган мутахассислар ҳам бор. Инсониятга фақат битта нарса етишмаяпти — ягона мақсадга бор эътиборни қаратиш: сайёрани ва ҳар бир одам ҳаётини сақлаб қолиш.

Ҳозирда сунъий равишда яратилган барча муаммоларни ва низоларни четга суриб, яқинлашиб келаётган фалокатларда омон қолиш учун ўз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!