Экстремал иқлим ўзгариши бутун инсониятни қийин аҳволга соляпти. Ҳозирнинг ўзида, дунёнинг деярли барча мамлакатларида катта сув артериялари йўқолиб боряпти, рекорд даражадаги қурғоқчилик эса одатий ҳаёт тарзини бузиб, катта ҳудудлар буткул бўшаб қолишига сабаб бўляпти.
ГЕРМАНИЯ - Рейн дарёсидаги сув рекорд паст даражага тушди.
ПОЛЬША - қурғоқчилик сабабли Сан дарёсида сув энг паст нуқтадан ҳам тушиб кетди. Ҳозир баъзи жойларда уни пиёда кесиб ўтиш мумкин, бошқа жойларида эса кичик кўлмаклар қолган.
ИТАЛИЯ - мамлакатнинг энг узун сув артерияси бўлган По дарёсининг саёзланиши.
США - Колорадо дарёсидаги Мид кўли ҳам рекорд паст нуқтага тушди.
Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, сўнгги 50 йил ичида дунёдаги энг йирик дарёлардаги сув сатҳи сезиларли даражада тушиб кетган. Бутун дунёда минглаб дарёлар ва сув омборлари йўқолиб бормоқда.
Афсус, замонавий жамиятдаги шароитлар шундайки, унда хавфли иқлим ҳодисаларини прогноз қилиш ва оқибатларини бартараф этиш муаммоси ҳалигача жуда қийин масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Фақатгина инсон ҳаёти энг юксак қадрият бўлсагина ўзгаришлар юз бериши мумкин.
«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022
«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz
Email: [email protected]
Шарҳ қолдириш