Сайёрамизни ларзага келтираётган табиий офатлар тобора зўрайиб боряпти. Кўп олимлар уларни глобал исиш билан боғлаяпди.
Аммо биз бундан ҳам хавфли нарсани эътибордан четда қолдираётган бўлсак-чи? Сўнгги ҳафталик обзорда биз замонавий иқлим моделларида узоқ вақтдан бери эътиборга олинмаган сирли Х фактори ҳақида гапириб ўтган эдик.
Ушбу видеода сиз 27 ноябрдан 3 декабргача, бир ҳафтада содир бўлган табиий офатлар ҳақида билиб оласиз ва мана шу Х омили ортида нима турганини ва зўрайиб бораётган иқлим инқирозида у қандай роль ўйнаётганини билиб оласиз.
29 ноябрдан бери АҚШнинг шимоли-шарқини ва ўрта-ғарбини кучли қор бўрони қамраб олди.
Канаданинг Онтарио провинциясида ҳам аномал қор бўронлари бошланиб, тирбандлик, сирпаниш ва электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлди. Грейвенхёрсте шаҳрида тахминан 140 см қор ёғди. Шаҳар мэри бу ҳодисани мисли кўрилмаган воқеа деб атади.
Шимоли-шарқий муссон туфайли Малайзия ғарбида ва Таиланд жанубида кучли ёмғир ёғди. Малайзиядаги тошқин камида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 144 000 киши хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди.
Таиланднинг жанубий провинцияларида минглаб уйлар сув остида қолди, баъзи жойларда сув сатҳи томларгача етди.
1 декабрь куни Уэльснинг Мертир-Тидвил округида диаметри 6 метрдан ортиқ, чуқурлиги эса 15 метргача бўлган катта воронка пайдо бўлди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўттизта хонадон аҳолиси эвакуация қилинди, расмийлар эса одамларни мазкур ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.
30 ноябрь куни Грецияга «Бора» пўртанаси келиб урди ва ўзи билан кучли ёмғирларни, шамолларни ва қорларни олиб келди. Табиий офат туфайли мамлакатда 3 киши ҳалок бўлди.
Греция ҳукумати вакили шундай деди: ««Бора» пўртанаси бизнинг табиий офатлар ҳақидаги билимларимиз энди ҳақиқатга тўғри келмаслигини яна бир бор исботлади».
27 ноябрь куни Уганданинг Буламбули туманида бир неча соат давом этган ёмғирдан сўнг катта кўчки содир бўлди. У бешта қишлоққа тушиб, тахминан 20 гектар майдонни қамраб олди. Ўнлаб уйлар бутунлай тупроқ ва тошлар остида қолди. Камида 28 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёд киши бедарак йўқолди.
Боливияда ёмғирлар хаосга сабаб бўляпти ва табиий офатлардан ҳалок бўлаётганлар сони кундан-кунга ортиб боряпти.
29 ноябрь куни Ла-Пас шаҳрида иқлим фалокати юз берди: кучли ёмғир дарёнинг тошишига сабаб бўлди. Маҳаллий аҳоли бир ҳафта олдин содир бўлган тошқиндан ҳали ўзига келишга улгурмай, яна хавф остида қолди. Ависпас қишлоғида тонгда содир бўлган кўчки оқибатида иккита уйда ухлаб ётган тўрт киши ҳалок бўлди.
1 декабрь куни Бразилиянинг жанубий Риу-Гранди-ду-Сул штатида кучли бўронлар кўтарилиб, 35 та муниципалитетга таъсир кўрсатди. 3 миллиондан кўп одам электрсиз қолди.
Аномал даражадаги кучли ёмғирлар, бўронлар ва пўртаналарнинг барчаси, сўнгги йилларда океаннинг ва атмосферанинг рекорд даражада исиши билан боғлиқ. Олимлар океаннинг чуқур қатламлари юқори қатламларга нисбатан бир неча ўн баробар тезроқ исиётганини қайд этишди. Бу эса катта миқдорда энергия талаб қилади.
Лекин океан тубида иссиқлик қаердан пайдо бўлади?
NASAнинг бош иқлимшуноси, сайёрамизнинг исишини аввалги иқлим моделларига қараганда сезиларли даражада кучайтираётган номаълум омил бор эканини қайд этди.
Авваллари сайёрамизнинг қаъридан чиқадиган иссиқлик оқими аҳамиятсиз деб ҳисобланган. Аммо ҳозир олимлар геологик жараёнлар иқлимга сезиларли даражада таъсир кўрсатиши ҳақидаги инновацион фаразларни кўриб чиқишяпди.
Океан тубида 10 миллиондан зиёд геологик объектлар қайд этилган: вулқонлар, ёриқлар, гидротермал булоқлар ва уларнинг фаоллиги ҳозирда сезиларли даражада ошяпди. Худди шундай вазият сайёра юзасида ҳам кузатиляпди: вулқонларнинг фаоллашиши, ҳеч қандай аломатларсиз тўсатдан содир бўлаётган ноодатий отилишлар, вулқонлар ва супервулқонлар яқинида магматик фаолликнинг ортишидан далолат бераётган зилзилалар сонининг кўпайиши.
Тобора суюқроқ ва иссиқроқ магманинг кўтарилиши билан бирга келаётган мана шу магматик фаоллик, Жаҳон океанини тубидан иситаётган ва иқлим офатларини кучайтираётган сирли Х омили ортида турибди.
Океаннинг пластик билан ифлослангани вазиятни оғирлаштиряпди, чунки пластик океаннинг иссиқлик ўтказувчанлигини ва атмосфера орқали ортиқча иссиқликни космосга чиқариб юбориш қобилиятини ўзгартирган. Агар океаннинг совутиш функцияси тикланмаса, табиий офатлар кўлами Ердаги ҳаётга таҳдид соладиган критик даражага етади.
Бироқ бу муаммони ҳал қилиш ечими аллақачон бор — бу атмосфера суви генераторлари. Ҳозирда баъзи мамлакатларда улардан чучук сув олиш учунгина фойдаланиляпди, аммо уларни глобал кўламда жорий этилиши Жаҳон океанини пластикдан тозалаб, унинг «табиий кондиционер» функциясини тиклайди. Бу атмосфера ҳароратини ва намлигини пасайтиради ва 2-3 йил ичида сайёрадаги иқлимни барқарорлаштиради.
Ушбу инновацион ёндашув ҳақида батафсил маълумотни «Иқлим инқирози ва океанларнинг ифлосланиши: глобал муаммолар ва ечимлар» номли ҳужжатли фильмидан топишингиз мумкин.
Шарҳ қолдириш