Хитой аҳолиси хавф остида. Ортаётган хавф. Тайфун Чаба

22 июл 2022

Экстремал иқлим ҳодисалари туфайли, Хитой аҳолиси яна бир бор ўта хавфли шароитга тушиб қолди.

2 ИЮЛЬ 2022 йил

Хитойнинг Гуанду́н вилояти қирғоқларига «Чаба» тўфони келиб урди. Тўфон, тезлиги соатига 160 км ташкил этган шамол ва жала ёмғирини олиб келди. У турли вилоятларда камида 3 торнадога сабаб бўлди.

Чаочжо́у шаҳрида бўрон бино ва уйларни вайрон қилди, электр узатиш линияларига зарар етказди. Чжаньцзя́н ва Маоми́н шаҳарларида кучли шамоллар 230 000 дан зиёд уй хўжаликларини электр энергиясиз қолдирди.

Гонконг қирғоқларида офат тўфон эпицентрига тушиб қолган муҳандислик кемасини иккига бўлиб юборди. Йигирма нафардан ортиқ экипаж аъзолари дом-дараксиз йўқолди. Атиги бир неча кишини қутқаришга муваффақ бўлишди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Худди ўша куни Шаньси́ вилоятининг Тайюа́нь шаҳрида тўсатдан жала ёға бошлади. Айрим йўлларда сув бир метрдан баландга кўтарилди. Кўплаб автомобиллар сув остида қолиб кетди.

Одамлар бундай офатларга тайёрми? Улар ўзларини ва яқинларини ҳимоя қила оладиларми?

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ» | Халқаро онлайн-форум | 07.05.2022

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳанинг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

E-mail: [email protected]

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!