Қурғоқчиликдан тошқинларгача: Иқлим инқирози ҳалокатли об-ҳавони келтириб чиқаряпти

8 ноябр 2023

⚠️ Сиз ҳам ҳавотирли динамикани пайқадингизми?

Гап сайёра бўйлаб ёғингарчиликнинг нотекис тақсимланиши ҳақида.

Тенденция қанчалик аниқ кузатилаётганига бир эътибор беринг, баъзи ҳудудлар ёғингарчиликнинг йўқлиги ва қурғоқчиликдан азият чекаётган бир вақтда, бошқа ҳудудлар такрор-такрор юз бераётган сув тошқинларига ва катта ҳажмдаги сувга дуч келишяпти.

8–9 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

💦 КУБА: Кубанинг марказий ва шарқий қисмида 8 июнь куни бошланган кучли ёмғирлар камида 6 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Инфратузилма ва экинларга етказилган зарар мамлакат иқтисодиётига катта зарба бўлди. Расмий маълумотларга кўра, баъзи жойларда сўнгги 30 йил ичида энг кучли сув тошқинлари кузатилган.

Июнь ойининг ўрталарида содир бўлган ҳаёт учун хавфли сув тошқинлари турли қитъалардаги бошқа мамлакатларни ҳам қамраб олди. Улар Бразилия, Боливия, АҚШ, Сербия, Россия, Покистон ва Непал аҳолисига кўп муаммоларни келтириб чиқди.

6–19 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

🌀 ҲИНДИСТОН ВА ПОКИСТОН: Ҳиндистон ва Покистон аҳолиси бир ҳафта давомида ўта кучли «Бипарджой» тўфони бошланишини катта хавотир билан кутишди. У 6 июнь куни Араб денгизи устида юзага келган ва соатига 160 километрдан ошиқ тезликда қирғоққа қараб ҳаракат қилган. Ҳиндистон ва Покистонда жами 180 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

15 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

🌊 ҲИНДИСТОН: Бенгал тилида «ҳалокат» деган маънони англатувчи «Бипарджой» Араб денгизида энг узоқ давом этган циклонга айланиши мумкин. 15 июнь куни Ҳиндистоннинг ГУДЖАРАТ ШТАТИ қирғоқларига циклон келиб уриб, мамлакатнинг ичкарисига қараб ҳаракат қила бошлади. У ўз ортидан вайрон бўлган уйларни, қулаган дарахтларни ва электр узатиш линияларини қолдирди. Довул оқибатида бир неча киши қурбон бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди.

13 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

💦 ТУРЦИЯ: Туркиянинг САМСУН шаҳри бир ҳафта олдин бошдан кечирган тошқиндан ҳали ўзига келмаганига қарамай яна сув балосига дуч келди. Кўчаларни яна сув босиб, инфратузилмани вайрон қилди. Кучли ёмғир иккита кўп қаватли уй ўртасидаги таянч деворнинг қулашига сабаб бўлди.

14 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

🌊 ЮАР: 14-июнь куни Жанубий Африкада КЕЙПТАУН шаҳрининг аҳолиси ярим тунда бошпана излашга мажбур бўлди. Кучли ёмғир туфайли кўплаб дарёлар ўз қирғоқларидан чиқиб кўплаб йўлларни сув босди ва бутун шаҳар бўйлаб жиддий вайронагарчиликларни қолдирди.

📍 Иқлим ўзгаришининг асл сабаблари ва бу жараёнда океаннинг ролини батафсил ўрганишга қизиққан одамларга «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» номли халқаро онлайн-фрумда овоза қилинган иқлим хисоботини томоша қилишни тавсия қиламиз.

Унда келгуси йилларда иқлим офатларининг ривожланишини тўхтатиш мумкин бўлган қадамлар овоза қилинди.

Форумнинг тўлиқ версиясини «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайтидан топишингиз ва дарҳол ҳаракат қилишни бошлашингиз мумкин.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz


📧 E-mail: [email protected]
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!